Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда юк машинаси тўхтаб турган "Matiz"ни уриб юборди

A A A
Самарқандда юк машинаси тўхтаб турган "Matiz"ни уриб юборди

Маълум бўлишича, ҳодиса пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл берилган вақтда содир бўлган.

ЙҲХХнинг дастлабки маълумотларига кўра, воқеа бугун соат 07:40 ларда, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1070-километрида содир бўлган. Шу ҳудудда 1991 йилда туғилган ҳайдовчи С.Н. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериб тўхтаган вақтда, бир йўналишда ортидан ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган Р.Ю. ўз бошқарувидаги юк автомобилини тўхтатишга улгурмасдан "Matiz" автомобилининг орқа томонига тўқнашиб бошқарувни йўқотган ва юк автомобили ағдарилган. "Matiz" автомобили ўнг томон пастликка тушиб кетган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги айтилмоқда

"Ушбу ЙТҲ юзасидан Жомбой тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Киритилди: 16:11 14.04.2022. Ўқилди: 2674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!