Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Самарқандда янги Tracker ёниб кетди

Самарқанд вилояти ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, кеча, 25 июль куни соат 16:40 ларда Самарқанд вилояти ФВБга “112” тизими орқали, Самарқанд шаҳар, Ал-Хоразмий кўчасида ҳаракатланиб келган, фуқаро Л.С. бошқарувидаги Tracker-2 русумли автомобилда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 23:15 26.07.2025. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!