Самарқандда ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди
Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг хабар беришича, ҳодиса бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида содир бўлган.
1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўприги олдидаги қувурдан ўзини пастга ташламоқчи бўлган. Ҳодисага рашк сабаб бўлган.
Ҳодиса жойига дарҳол ИИБ ППХ ва ФВБ ходимлари етиб борган. ИИБ ходимларининг олиб борган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва ППХ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.