Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда Ўзбекистондаги «Кўчиб юрувчи ноёб ҳайвонот олами» номли расмлар кўргазмаси очилди

A A A
Самарқандда Ўзбекистондаги «Кўчиб юрувчи ноёб ҳайвонот олами» номли расмлар кўргазмаси очилди


13 февраль куни Самарқандда, “Ипак йўли« халқаро туризм ва маданий мерос университети қошидаги "Art-rezidensiya"да «Кўчиб юрувчи ноёб ҳайвонот олами» номли расмлар кўргазмаси очилди. Кўргазма Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича Конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилишига (CМS CОP14) бағишланган. Самарқандда Ўзбекистондаги «Кўчиб юрувчи ноёб ҳайвонот олами» номли расмлар кўргазмаси очилди

Самарқандда Ўзбекистондаги «Кўчиб юрувчи ноёб ҳайвонот олами» номли расмлар кўргазмаси очилдиСамарқандда Ўзбекистондаги «Кўчиб юрувчи ноёб ҳайвонот олами» номли расмлар кўргазмаси очилдиТадбирда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода, БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Атроф-муҳит бўйича дастури (УНEП) ижрочи директори Ингер Андерсен, Сувли-ботқоқли ерлар бўйича Рамсар конвенцияси Бош котиби доктор Мусонда Мумба, рассомлар, талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

«Бу кўргазма кўчиб юрувчи ҳайвонлар турлари акс этган суратлардан иборат. Ёш ва иқтидорли рассомлар бир ой давомида турли ҳайвонлар, қушларни маҳорат билан акс эттиришган, — деди Азиз Абдуҳакимов. — Суратдаги ҳар бир жонзот атроф-муҳитни асрашда, биохилма-хилликни сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Мақсадимиз келажак авлодда табиатга, ҳайвонларга меҳр-муҳаббат ҳиссини уйғотиш, уларда табиатга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришдир».

Кўргазмада 2024 йил январь ойида Экология вазирлиги, Бадиий академия ва Ўзбекистон Давлат санъат музейи ҳамкорлигида ташкил этилган пленер давомида чизилган 40 нафар ёш рассомнинг 100 га яқин расмлари намойиш қилинди.

»Кўргазмадаги ғайриоддий расмлар мени ҳайратга солди. Уларда Ўзбекистонга алоҳида урғу берилган ҳолда Марказий Осиё минтақасининг гўзаллиги моҳирона акс эттирилган. Эътиборли томони, бу расмларнинг барчаси ўз маҳоратини намойиш этаётган ёш рассомлар томонидан яратилган”, — деди Ингер Андерсен.

Маълумот учун, Ижодий пленердан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб кўчманчи жониворларга меҳр-муҳаббат туйғусини кучайтириш, мамлакатимизнинг ноёб табиий меросини намойиш этиш, ёш авлоднинг экологик маданияти ва онгини юксалтиришдан иборат.

«Кўргазма конференцияга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Суратлар маҳорат билан чизилгани учун кўз олдингизда Ўзбекистондаги кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни жонли гавдалантира олади», — деди Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила Файзиева.

Кўргазма 29 февралгача маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар учун очиқ бўлади. Якуний натижаларга кўра, энг яхши асарлар республикада хизмат кўрсатган артистлардан иборат ваколатли ҳакамлар ҳайъати томонидан танлаб олинади ва уларнинг муаллифлари пул мукофотлари билан тақдирланади.

Киритилди: 20:06 14.02.2024. Ўқилди: 1491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!