Бугун 19 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда темирйўлга бетон бўлаги қўйиб кетилди

Самарқандда темирйўлга бетон бўлаги қўйиб кетилди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани ҳудудида темирйўл устига бетон бўлаги қўйиб кетилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилди.

Манбанинг маълум қилишича, воқеа кечда содир бўлган. Номаълум шахс темирйўл четида масофа ёзилган белги остидаги бетон бўлакни ковлаб олган. Сўнгра уни темирйўл устига қўйиб кетган.

Бухорога кетаётган “Афросиёб” тезюрар поезди бетон бўлагига катта тезликда келиб урилган ва маълум муддат тўхтаб қолган. Сўнгра йўлида давом этган поезд манзилга 1 соат 24 минут кечикиб борган.

Поездда 133 нафар йўловчи бўлган. Уларга тан жароҳати етмаган.

Ҳозирча ҳолат қачон бўлгани, бетон бўлагини темирйўлга ким ва нима мақсадда қўйиб кетгани, шунингдек, “Афросиёб” поездига етказилган зарар миқдори маълум эмас.

Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ матбуот котиби билан боғланди. Жамият матбуот котиби таҳририятга маълумот тақдим қилмади. Шунинг баробарида ҳолат содир бўлганлигини инкор ҳам этмади.

Киритилди: 22:31 17.01.2025. Ўқилди: 1336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!