Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

2022 йил 7 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги "ЧорСу" галереясида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Aслиддин Исаевнинг “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Тадбирда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев сўзга чиқиб, Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Aзиз Aбдуҳакимовнинг табригини ўқиб эшиттирди.

"Гувоҳи бўлаётганингиздек, охирги 5 йилда туризм ва маданий мерос соҳасига давлатимиз раҳбари бошчиликларида қаратилаётган юксак эътибор сабаб, ушбу йўналишда жуда кўп ишлар қилинди, мақсадли ислоҳотлар амалга оширилди.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити олдидан Самарқандда бўлиб ўтаётган қатор тадбирлар ҳам буларнинг натижасидир десак, янглишмаган бўламиз. Маълумки, сўнгги ойлар давомида Самарқанд шаҳрига ШҲТга аъзо мамлакатларнинг рассомлари, ҳайкалтарошлари, автопойгачилари, фотографлари ва инфлюенсер-блогерлари ташриф буюришди. Уларнинг ҳар бири ўз асарлари орқали ШҲТда Самарқанд руҳини акс эттиришга ҳаракат қилди. Бугунги “Рассом нигоҳида Самарқанд руҳи” кўргазмаси ҳам ушбу ишларнинг мантиқий давомидир", дейилади нутқда.

Aзиз Aбдуҳакимов академик Aслиддин Исаевни кўргазма билан самимий табриклаб, улкан муваффақиятлар тилади.

Маълумот учун, экспозицияда рассомнинг 65 та ижодий иши намойиш этилган. Рассом ижодида болаларча софлик, беғуборлик, нафосатни кўриш мумкин. Унинг “Тўйга пиширилган нонлар”, “Извошчи”, “Тўй”, “Кутилмаган нур”, “Колхоздаги оқшом”, “Куз. Қовун бозори” каби асарлари ўзбек халқининг миллий қадрият ва анъаналарини акс эттиради.

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Aслиддин Исаев “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. 2018 йилда унга Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси академиги унвони берилган. Aслиддин Исаев ўзига хос услуб ва имиджини топган ижодкорлардан биридир. Унинг асарларида болаликдан унга яқин одамлар, қадимий ва ҳамиша навқирон Ўзбекистоннинг гўзаллиги, тарихи тасвирланган. Она шаҳри Самарқанд, унинг гўзал манзаралари ижодкорга бутун ижодий умри давомида илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Самарқандда “Самарқанд руҳи рассом нигоҳида” кўргазмаси очилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Маълумот учун, Самарқандга ШҲТ саммити арафасида ШҲТга аъзо давлатларнинг тажрибали рассомлари ташриф буюрганди. Уларнинг Самарқанд акс этган энг сара асарлари эса саммит арафасида очиладиган халқаро кўргазмадан ўрин олади. Мақсад — ШҲТ саммитида Самарқанд руҳини янада ёрқинроқ акс эттириш.

Киритилди: 16:38 08.09.2022. Ўқилди: 2382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!