Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда қурилиш майдонида дарахтлар кесиб ташланди

Самарқандда қурилиш майдонида дарахтлар кесиб ташланди

Самарқанд шаҳридаги қурилиш майдонида дарахатлар кесиб ташланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган “С.Е.Ш.” МЧЖ масъуллари томонидан ҳудуддаги 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли турдаги дарахт илдиз қисми билан қазиб ташлаб, йўқ қилинган. Ҳолат Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Экологик назорат инспекцияси ҳамда шаҳар назорат инспекцияси томонидан олиб борилган назорат рейд тадбири давомида аниқланган.

Ҳозирда, дарахтларнинг йўқ қилиниши оқибатида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган. Ҳолатда жиноят аломатлари бўлгани учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Киритилди: 10:23 08.07.2024. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!