Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда кўп қаватли турар-жой биноси табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

Самарқандда кўп қаватли турар-жой биноси табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Паяриқ туманида "С.О.С.С" хусусий корхонасига қарашли кўп қаватли турар-жой биноси ҳисоблагичсиз, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 4 миллиард 741 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:45 18.12.2025. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!