Самарқанд шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Қайд қилинишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.га жами 1 622 дона кучли таъсир қилувчи “Regapen” номли дори воситаларини 3 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.