Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда II Жаҳон туркологлари конгресси бошланди

Самарқандда II Жаҳон туркологлари конгресси бошланди

2026 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида 1926 йилда Бокуда бўлиб ўтган Биринчи Туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган II Жаҳон туркологлари конгресси ўз ишини бошлади.

Конгресснинг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, туркий ҳамкорлик ташкилотлари вакиллари, жумладан, Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти, профессор Актоты Райимқулова, Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котибининг ўринбосари Нуру Ғулиев, TURKPA Бош котибининг ўринбосари Саулекул Сайлауқизи, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси раҳбарияти ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, нутқ сўзладилар.

Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти, профессор Актоти Райимқулова ўз нутқида конгресснинг Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани алоҳида рамзий маънога эга эканини таъкидлади. У 1926 йилда Бокуда бўлиб ўтган Биринчи Туркология қурултойи Ташкилий қўмитасининг қарорида навбатдаги қурultойни Самарқандда ўтказиш истаги билдирилганини қайд этди.

Орадан бир аср ўтиб, ушбу тарихий орзунинг рўёбга чиқиши илмий анъаналар давомийлиги ва туркий дунёнинг маънавий бирлигини ифодалашини таъкидлади.

Профессор Актоты Райимқулова, шунингдек, Биринчи Туркология қурultойининг 100 йиллиги муносабати билан Олмаота, Тошкент ва Бокуда ўтказилган илмий ҳамда маданий тадбирларга алоҳида тўхталди. У юбилей доирасидаги ташаббуслар халқаро майдонларда ҳам давом этиб, илмий ва маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, туркий дунёнинг бой меросини кенг тарғиб этишга хизмат қилишини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, конгрессда туркий давлатлар вакиллари билан бир қаторда Монголия, Жанубий Корея, Германия, Тожикистон ва бошқа мамлакатлардан таниқли олимлар ҳамда туркологлар иштирок этмоқда.

Конгресс доирасида бешта тематик сессияда жами 33 та илмий маъруза тақдим этилиши режалаштирилган.

Киритилди: 20:14 20.11.2026. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда