Андижонда онлайн қиморга берилган шахслар миллиардлаб сўм маблағларни бой берган.
Маълум қилинишича, шаҳардаги банклардан бирининг ходими мижозларга тегишли 3,2 млрд сўмдан ортиқ пулни ўзлаштириб, халқаро пластик картасига ўтказган ва қимор ўйинларида ютқазган.
Бундан ташқари, яна бир шахс танишидан олган 26 минг долларлик иккита «Дамас» автомобилини қиморда бой берган. Хўжаобод туманида эса 74 нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилган шахс уларнинг 1,3 млрд сўмини қиморга тикиб, ютқазиб қўйган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, судга юборилган.