Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда эркак аёлини пичоқлаб ўлдирди

Самарқандда эркак аёлини пичоқлаб ўлдирди

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 16:11 атрофида Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Ўрта Чархин маҳалласида 1998 йилда туғилган Р.Р. (эркак) ўз яшаш хонадонида 2000 йилда туғилган М.Ш. (аёл) исмли турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Ушбу жанжал натижасида Р.Р. ошхона пичоғи билан аёли М.Ш.нинг танасининг турли жойларига уриб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Р.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ишга гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ҳамда ҳимоя ҳуқуқи таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-227-моддаларига асосан процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 17:05 27.07.2024. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!