Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Самарқандда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри, Нарпай ва Жомбой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.u.” МЧЖ раҳбари А.С. МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида электр ускуналарини, “N.Q.” ва “А.J.” фермер хўжалиги масъул шахслари электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан сув насосларини умумий фойдаланишдаги тармоқларга тўғридан-тўғри уланиб, жами 186,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:32 17.01.2025. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!