Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани, Гулистон маҳалласидан ўтган йўлда 2 февраль куни соат 10:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди
Маълум қилинишича, Cobalt ҳайдовчиси хавфли бурилиш пайтида бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томондан келаётган КамАЗ юк машинасининг йўлига чиқиб кетиб тўқнашган.
Ҳодиса оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.