Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “I.T.” МЧЖ раҳбари Б.Қ. “Султонобод” деҳқон бозори ҳудудида жойлашган савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 53,1 млн сўмлик 47 турдаги 1 599 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.