Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда аҳоли кўчиб ўтган янги кўп қаватли уйнинг 2 та қавати бузилади (ФОТО)

Самарқандда аҳоли кўчиб ўтган янги кўп қаватли уйнинг 2 та қавати бузилади (ФОТО)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Фирдавсий кўчаси 84-манзилда қурилган янги кўп қаватли уйда қурилиш-таъмирлаш ишларида камчиликлар борлиги, аҳолиси бинога кўчиб ўтганига кўп бўлмаган бўлсада, аллақачон бузила бошлаганлиги, аксарият фуқаролар қурилган уйни ўзлари қайтадан таъмирдан чиқарганликлари тўғрисида хабарлар тарқалди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Қурилиш Бош бошқармаси баёнот берди.

Самарқанд шаҳар Фирдавсий кўчаси 84-манзилда жойлашган кўп қаватли бино “Пастдарғом қурилиш моллари” МЧЖ томонидан қурилган. Бино 104 нафар фуқароларнинг якка тартибдаги уй-жойларини сотиб олиб, ўрнига пишиқ ғиштдан 9 қаватли уй-жой қурилган. Бинода 534 та хонадон мавжуд бўлиб, 392 таси сотилган. 

Самарқандда аҳоли кўчиб ўтган янги кўп қаватли уйнинг 2 та қавати бузилади (ФОТО)

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2017 йил 23 мартдаги 399-Қ-сонли қарорига асосан кўп қаватли бино қурилиш ишлари олиб борилган. “ТошбошпланЛИТИ” томонидан 2017 йилнинг 5 декабр куни ОГП-4476-сонли кўп қаватли турар жой биноси учун хулоса берилган. 2017 йилнинг 6 мартдаги 51/38-сонли Архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган. 2017 йилнинг 22 августдаги 4-сонли Архитектура шаҳарсозлик кенгашининг баёнида кўп қаватли турар жой биноси қурилиши маъқулланган. 2017 йилнинг 24 августда давлат экспертизанинг 1019-2017-сонли кўп қаватли турар жой биносини қуриш бўйича тегишли хулосаси олинган. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш учун Қурилиш назорат инспекциясидан 2017 йилнинг 4 сентябрда 794/17-сонли рухсатнома олинган. 

Қурилиш-монтаж ишлари Самарқанд вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2017 йилнинг 4 сентябрдан 794/17-сон билан рўйхатга олинган ва назорат ишлари олиб борилган. Объект қурилиши Республика Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган ҳамда объект Самарқанд шаҳри тарихий марказининг мухофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли турар-жой биносининг 7-қаватдан юқори қисми 8-9 қаватлари бузилиши белгиланган. 

Самарқандда аҳоли кўчиб ўтган янги кўп қаватли уйнинг 2 та қавати бузилади (ФОТО)

Бугунги кунда “Пастдарғом Қурилиш Моллари” МЧЖ томонидан қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланмаганлиги, Республика ишчи гуруҳи томонидан қўйилган талаб бажарилмаганлиги сабабли мазкур объектга инспекция томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан 2019 йил 1 мартда 03-03/355-сонли чора-тадбир ишлаб чиқилган. Кўп хонадонли турар-жой биносида газ босимининг пастлиги, электр энергияси ва сув тизимларидаги узилишларни бартараф этиш Самарқанд вилояти Қурилиш Бош бошқармаси ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ваколатларига кирмайди.  

Самарқандда аҳоли кўчиб ўтган янги кўп қаватли уйнинг 2 та қавати бузилади (ФОТО)

 

Объект қурилиши Республика Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган ҳамда объект Самарқанд шаҳри тарихий марказининг мухофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли турар-жой биносининг 7-қаватдан юқори қисми 8-9 қаватлари бузилиши белгиланган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан 2019 йилнинг 13 мартдаги шаҳар иқтисодий судга бинонинг 7 қаватдан юқорисини яъни, 8-9-қаватларни бузиш тўғрисида даъво ариза киритилган. Суднинг 2019 йил 8 майдаги ажрими билан иш юритиш тугатилган. Маданият вазирлиги ҳамда “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК билан биргаликда бино баландлиги ҳамда шаҳарсозлик нормаси бўйича хулоса берилган. Бинони бузиш бўйича буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда мулк эгаси томонидан бузилиш белгиланган. 

Самарқандда аҳоли кўчиб ўтган янги кўп қаватли уйнинг 2 та қавати бузилади (ФОТО)

Бугунги кунда мазкур объект Самарқанд шаҳри тарихий марказининг мухофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли қурилишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, яъни Маданий меърос бошқармаси талабларига мувофиқ объектнинг баландлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 18:07 26.01.2021. Ўқилди: 5843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!