Жомбой тумани Найман МФЙ Дўрмон қишлоғи 54-уйда яшовчи, 17.11.1993 йилда туғилган Абдуллаева Интизор Мавлоновна, 2021 йил 22 март куни яшаш уйидан номаълум томонга кетиб қолиб, бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: Бўйи тахминан 140-145 см, озғиндан келган, буғдой ранг, сочлари узун ва сийрак, қўнғир рангда, юзи узунчоқ, юзида сепкили мавжуд, лаблари ўртача қалин, бурни ўртача катталикда, қошлари қалин, киприклари сийракликда, кўзлари қисиқ, ўртача катталикда, қора рангда, қулоғи ўртача катталикда. Бўйнининг ўнг томони ва чап қўлоғининг пастида ҳоли бор. Руҳий касал.
Эгнидаги бўлган кийимлари: Сариқ-қора йўл-йўл аёллар халати, қора гамаж, бошида кўк рангли рўмол, оёғида қизил аёллар “иринка”си бўлган.
Абдуллаева Интизорни кўрганлар ёки у ҳақида маълумотга эга бўлганлар +99866 231-99-17, +99866 475-12-12, +99866 475-21-02 ва (99) 212-00-86 рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.