Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Media News телеграм каналига хабар беришича, ҳолат 13 январь куни содир бўлган. 8-синф ўқувчиси кўп қаватли турар жойнинг 8-қавати подъезди деразасидан ўзини ташлаган.
Айни дамда Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул идораларга хизмат текшируви тайинланган.