Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 1 туп тутни кесган фуқарога 75 млн сўм жарима белгиланди

Самарқандда 1 туп тутни кесган фуқарога 75 млн сўм жарима белгиланди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Тойлоқ туман бўлими томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Экология вазирлиги хабарига кўра, рейд давомида туманнинг “Хўжаюз” МФЙ ҳудудида фуқаро У.З. томонидан тегишли рухсатларсиз соғлом 1 туп тут дарахти кесиб ташланганлиги маълум бўлди. Натижада табиатга 71 млн 250 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жиноят кодексининг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

У БҲМнинг 10 баравари — 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Ҳуқуқбузар қилмиши учун жами 75 миллион сўм тўлайдиган бўлди.

Киритилди: Бугун 11:10. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!