Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд вилоятида хорижий давлатлардан йирик миқдордаги акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини етказиб берувчилар ушланди

Самарқанд вилоятида хорижий давлатлардан йирик миқдордаги акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини етказиб берувчилар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида ўтказилган тадбирда туман ҳудудидаги “Юқори нуқта” ЙПХ масканига кириб келган фуқаро А.Н. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида республика ҳудудига айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий баҳоси 332 млн сўмлик жами 8 300 қути “ЕSSЕ СНANGE” номли тамаки маҳсулоти ортилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, ушбу ноқонуний йўллар билан олиб келинган тамаки маҳсулотлари чет давлат фуқароси Ж.М. ва Сирдарё вилоятида яшовчи М.У.га тегишли эканлиги аниқланиб, давом этган тадбирда чет эл фуқароси Ж.М. Самарқанд туманида яшовчи Ф.Э.дан тамаки маҳсулотларини ўтказиш учун келишилган 11 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:40 11.09.2024. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!