Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Самарқанд вилоятида 440 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фош этилди

Самарқанд вилоятида 440 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фош этилди

«Ўзэнергоинспекция» Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Каттақўрғон туманида жойлашган фуқаро М.Ш.га қарашли иссиқхона ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирмасдан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 440,3 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:30. Ўқилди: 156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!