Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд вилояти прокуратураси Каттақўрғонда содир бўлган қотиллик юзасидан маълумот берди

Самарқанд вилояти прокуратураси Каттақўрғонда содир бўлган қотиллик юзасидан маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Элмурод Қурбонов» фермерлар уюшмаси «Киймадўз» қишлоғида мудҳиш қотиллик рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

08.05.2022 йилда Каттақўрғон тумани, “Найман” маҳалласи, Қўймадуз қишлоғида қотиллик жинояти содир этилган.

Суд тиббий экспертининг 2022 йил 08 май кунидаги маълумотномасида, марҳум Ф.Қнинг танасида, яъни ўнг елка буғими, ўнг тирсак буғими, ўнг тизза буғими соҳасида, ҳамда кўкрак қафаси чап томонида шилинмалари, кўкрак қафаси орқа юзасида санчилиб кесилган яралари, кўкрак қафаси орқа юзаси плевра бўшлиғига тешиб ўтиб, иккала ўпкани жароҳатловчи санчилиб кесилган яралари бўлиб, марҳумнинг ўлими ички ва ташқи қон кетишдан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:24 09.05.2022. Ўқилди: 5101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!