Бугун 12 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқанд ва Фарғонада ер майдонлари ажратиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Самарқанд ва Фарғонада ер майдонлари ажратиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. ва бошқалар Пайариқ туманидаги “O`.B.” фермер хўжалигининг 0,70 гектар ер майдонини иссиқхона қуриш учун фуқаро С.И.га ажратиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “И.Ф.” АЖ буюм бозори назоратчиси А.Ш. ва фуқаро С.С. тадбиркор Х.И.га ушбу буюм бозори ҳудудидан савдо нуқтаси учун ер майдони ажратиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 25 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пулларни тўлиқ қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:03 18.03.2023. Ўқилди: 1140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!