Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.И. фуқаро У.Т.нинг ишончига кириб, “Ота” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 2 гектар ер майдонини гуёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ер майдонини 100 млн сўмга сотишга келишиб, ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 100 млн сўм пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Ж.Р.га Вобкент тумани “Латиф Собунгар” МФЙ ҳудудидаги 6 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги юритиши учун ажратилган 60 сотих ер майдонини гўёки ўзи раҳбарлик қилаётган “Ш.Ў.” фермер хўжалигига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 90 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.