Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Самарқанд ШҲТ саммити: ўзаро боғлиқ дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” номли мақолага шарҳ

“Самарқанд ШҲТ саммити: ўзаро боғлиқ дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” номли мақолага шарҳ

12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси марказий нашрларида чоп этилган Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Самарқанд ШҲТ саммити: ўзаро боғлиқ дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” номли мақоласи халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотди. Унинг асосий қоидалари хориждаги етакчи оммавий ахборот воситаларида тарқатилиб, нафақат эксперт-таҳлилий, балки хорижий давлатларнинг ижтимоий-сиёсий, илмий ва академик доиралари вакиллари томонидан ҳам шарҳланади.

Қизиқиш ушбу нашрнинг кўп жиҳатларидан, жумладан, шакли ва мазмунининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади. Бу Ўзбекистон дипломатик амалиётида давлат раҳбарининг ўзи иштирок этадиган бўлажак халқаро саммит мавзусига бағишланган муаллифлик мақоласи билан чиқишдаги илк претседентлардан биридир. Туркиянинг Hurriyet Daily" газетасининг инглизча нашрида 2019 йил 15 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий кенгаш саммити арафасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи эълон қилингани бундан мустасно, бошқа бундай мисоллар йўқ.

Бундай махсус нашрнинг пайдо бўлиши давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигига ҳамда Самарқандда бўлажак саммитга алоҳида эътибор қаратаётганидан далолатдир, бу Ўзбекистоннинг Евроосиёдаги энг йирик минтақавий ташкилотга раислигининг якуний нуқтаси бўлади.

Мақола аниқ тузилган ва кенг китобхонлар оммаси учун очиқ тилда ёзилгани унинг ижтимоий-сиёсий аҳамиятини оширади. Унда Ўзбекистон раҳбарининг жаҳон ва ШҲТ маконидаги вазиятнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларига оид қарашлари, мамлакатимизнинг ушбу ташкилотга раислигига раҳбарлик истиқболи ва ёндашувлари тақдим этилган.

Мақоланинг мазмунидан ҳам кўриш мумкинки, Ўзбекистон раҳбари замонавий тарзда кенг тафаккур қилади, рўй бераётган халқаро жараёнларни чуқур таҳлил қилади, тинчлик ва тотувликка, барқарор тараққиётга эришиш истиқболлари ва устувор йўналишлари ҳақида асосли ва пухта ўйланган хулосалар чиқаради.

Бундай мақолани халқаро миқёсдаги масъулиятли давлат арбоби манифестини ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда мулоқот, ўзаро англашув ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишига ўз мамлакатининг қўшимча ҳисса қўшишини таъминлашга қаратилган манифест деб аташ мумкин. Ушбу материалнинг ШҲТнинг “катта саммити” арафасида эълон қилиниши Президент муаллифлик мақоласида келтирилган муҳим хабарнинг халқаро ҳамжамият учун долзарблигини мустаҳкамлади.

Асосий хабар шундан иборатки, бугунги кунда бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва ўзаро боғлиқ бўлган дунёда барқарор ривожланиш ва инсоният хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги аксарият янги муаммолар нафақат минтақавий, балки глобал миқёсда ҳам давлатларнинг биргаликдаги фаолиятини тақозо этади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити “умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик тамойилларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни бошлашнинг намунаси бўлади.

Самарқанд айнан турли ташқи сиёсат устуворликларига эга бўлган давлатларни бирлаштириб, муросага келтира оладиган платформага айланиши мумкин”.

Бундай муҳим матн матбуотда пайдо бўлгандан сўнг дарҳол тўлиқ аҳамиятини баҳолаш қийин, шуни ишонч билан таъкидлаш мумкинки, Президент мақоласи Самарқанд ва саммит кунларида Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам диққат билан ўрганилади. Ундан кейин ва вақт ўтиши билан халқаро муносабатлар, “Янги Ўзбекистон”нинг ташқи сиёсати ва вужудга келаётган янги дунё тартибидаги ШҲТнинг роли ҳақидаги илмий мақолалар мавзусига айланади.

Нигора Йигиталиева

Киритилди: 17:27 12.09.2022. Ўқилди: 2117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!