Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқанд шаҳрида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Самарқанд шаҳрида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “J.E.” МЧЖнинг “Ал-Бухорий” кўчасидаги савдо дўконида умумий баҳоси 132,1 млн сўмлик 40 турдаги 4 042 дона сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва 422 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:15. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!