НАТО давлатлари 1990-йилларда Югославия парчаланиши пайтида Россияга ҳужум қилиш сценарийсини машқ қилишган.
Бу ҳақда Серб Республикасидаги «Мустақил социал-демократлар иттифоқи» партияси раҳбари Милорад Додик «РИА Новости» агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Бу ерда улар ҳозир Украинада амалга оширишга уринаётган ишларни машқ қилишган», — деди у.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, кўзланган мақсад Россия ҳудудига янада ичкарироқ кириб бориш бўлган.
У шунингдек, альянс давлатлари Россия ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш ва мамлакатни бўлиб юборишга интилганини таъкидлади.