Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанд шаҳрида олдиндан тўлов эвазига автомашина етказиб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Самарқанд шаҳрида олдиндан тўлов эвазига автомашина етказиб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.A.” ва “A.A.” МЧЖ раҳбарлари автолизинг фаолиятини йўлга қўйиб, 10 нафар фуқарога лизинг кредити асосида 60 ой муддатга автомашиналарни етказиб беришни ваъда қилиб, автомашиналарни етказиб бермасдан уларнинг жами 547,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шу каби, Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаролар Б.Ғ. ва У.С. жорий йилнинг март ойида “A.H.” МЧЖни ташкил этиб, интернет сайтлари орқали “UzAutoMotors” компаниясида ишлаб чиқарилган янги автомашиналарни олдиндан тўлов эвазига 5-10 кун муддат ичида етказиб беришлари ҳақида эълонлар бериб, 4 нафар фуқаронинг жами 380,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:49 12.07.2024. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!