“Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида“ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.
Қайд этилишича, тайёрланаётган қарор лойиҳасига кўра, Самарқанд туманидан 170 гектар ва Оқдарё туманидан243 гектар ер майдонини Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.
Қарор лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.