Олинган маълумотларга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев юридик таълимни такомиллаштиришга оид фармонни имзолаган. Фармонга биноан:
– Тошкент давлат юридик университети «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгиланди;
– Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилади ва уларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча квоталарга қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
– Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади;
– ТДЮУда Халқаро ва қиёсий ҳуқуқ факультети ташкил этилади;
– 2020 йилда ТДЮУда Германиянинг Регенсбург университети билан ҳамкорликда Немис ҳуқуқи ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази ташкил этилади.