Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон бўйича аҳоли сони рейтингини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Самарқанд вилояти аҳоли сони бўйича мамлакатда етакчи ўринни эгалламоқда. Вилоятда 4,3 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади.
Фарғона вилояти 4,2 миллион аҳолиси билан иккинчи ўринда, Қашқадарё вилояти эса қарийб 3,7 миллион аҳоли билан учинчи ўринни эгаллаган.
Аҳоли сони бўйича илк бешликка қуйидаги ҳудудлар кирган:
Андижон вилояти — 3,5 миллион киши,
Тошкент шаҳри — 3,1 миллиондан ортиқ киши.
Шунингдек, Наманган ва Тошкент вилоятлари аҳолиси ҳар бирида 3,1 миллион нафардан сал камни ташкил этади.
Аҳолиси энг кам бўлган ҳудудлар сифатида Сирдарё вилояти (942 минг киши) ва Навоий вилояти (1,1 миллион киши) қайд этилган.
Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳар бирида қарийб 2 миллион нафардан аҳоли истиқомат қилади.