Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самандар Ҳамроқулов марҳум актриса Гавҳар Шариповани севгани, севгиси учун курашмай қўрқоқлик қилгани ҳақида сўзлаб берди

Самандар Ҳамроқулов марҳум актриса Гавҳар Шариповани севгани, севгиси учун курашмай қўрқоқлик қилгани ҳақида сўзлаб берди

Самандар Ҳамроқулов марҳум актриса Гавҳар Шарипова билан ёшлик даврларида севишгани, актриса онасига маъқул келмагани учун унга уйланмагани ва севгиси учун курашмагани ҳақида сўзлаб берди.

“Ўша вақтларда ёш бўлганман, ҳеч нарсани охирини ўйламасдим. Барибир, кўнглим бор эди, яхши кўрардим уни. У замонавий қиз эди, замонавий кийинарди, дунёқараши замонавий, рус мактабда ўқиган қиз эди. Онамга кўрсатганман, уларга маъқул келмаган. Aжралишимиз жуда қийин бўлган. Жуда асабий бўлиб қолганман, кўп уришардик, гап тортишиб қолардик. Уни кўп хафа қилардим. Олийгоҳни битирганимиздан кейин ҳамма ҳар қаёққа тарқалиб кетди, у ҳам оила қурди. Концертларга, тўйга хизматга борган вақтимизда учрашиб қолсак, мени кўриши билан дарров бошқа ерга чиқиб кетарди, беркиниб оларди. Шундан билардим мендан қаттиқ хафа эканлигини. Мен у билан ҳаммасини гаплашиб олганман. Биласизми, барибир айбдор ҳис қиламан ўзимни, ўтиб қолганида жуда қийналдим. Ҳозиргача намозларимда ҳаққига дуо қиламан. Жуда яхши, чиройли, ақлли қиз эди. Ёзадиган шеърлари одамни йиғлатарди. Кўп китоб ўқирди, дунёқараши кенг эди. Ҳар қанча севса арзийдиган қиз эди. Иккаламизнинг ҳам ўзимизга яраша хатоларимиз бўлди, лекин кўп хато мендан ўтди. Курашишим керак бўлган нарсалар бор эди, лекин мен курашмадим”, деди ижодкор.

Самандар Ҳамроқулов Гавҳар Шарипова учун курашмасдан қўрқоқлик қилгани ва мана шу нарса унинг хатоси бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

Киритилди: 11:42 21.08.2021. Ўқилди: 25314 марта. Фикрлар сони: 18 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!