Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сальвадорда 6,6 тонна гиёҳванд моддаларни ташиётган кемани қўлга олинди

Сальвадорда 6,6 тонна гиёҳванд моддаларни ташиётган кемани қўлга олинди

Сальвадор денгиз флоти Тинч океанида мамлакат тарихидаги энг катта гиёҳванд моддаларни ташиётган, оғирлиги 6,6 тонна ва қиймати 165 миллион доллар бўлган кемани қўлга олди.

Бу ҳақда мамлакат президенти Найиб Букеле ижтимоий тармоқ орқали эълон қилди.

"Бизнинг денгиз флотимиз Сальвадор тарихидаги энг катта гиёҳванд моддаларни мусодара қилди. Соҳилимиздан 380 денгиз миля (703,7 км) жануби-ғарбда FMS EAGLE кўп мақсадли ёрдам кемаси қўлга олинди, у яширин бўлинмаларда оғирлиги 6,6 тонна бўлган 330 та кокаин қопини олиб юрган эди", деб ёзган давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, мусодара қилинган юкнинг қиймати тахминан 165 миллион долларга баҳоланмоқда. 54 метр узунликдаги кема Танзания байроғи остида сузиб юрган. Гиёҳванд моддалар балласт бакларида яширинган эди ва уларни топиш учун ҳарбий ғаввослар керак эди.

Операция давомида бортда бўлган ўн киши ҳибсга олинди: тўртта колумбиялик, уч нафар никарагуалик, иккита панамалик ва битта эквадорлик. Букеле шунингдек, гиёҳванд моддалар савдогарларига "янги кема учун" миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!