«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи ўз кучини Мадриднинг «Реал» клубида синаб кўришни орзу қилмоқда. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Собослаи «Ливерпуль»да жуда бахтли, бироқ агар унга «Реал»дан таклиф тушса, бу масала устида узоқ ўйлаб ўтирмайди. Таъкидланишича, Собослаи «Реал»ни ўзи учун идеал клуб деб ҳисоблайди.
Жорий мавсумда 25 ёшли венгриялик ярим ҳимоячи барча турнирларда 35 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Собослаининг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.