Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Салоҳнинг кейинги манзили қаер бўлиши ойдинлашди

Салоҳнинг кейинги манзили қаер бўлиши ойдинлашди

Ҳаммаси Муҳаммад Салоҳнинг шу ёзда «Ливерпуль»ни тарк этишига қараб бормоқда. Winwin нашрига таяниб Transfer News Live хабар беришича, Салоҳнинг кейинги клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси бўлиши мумкин.

Матбуот аллақачон Салоҳни Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши билан боғламоқда. «Ливерпуль» мисрлик футболчининг амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолганда, уни сотиб юбориб, маблағ ишлаб олишни режалаштирган.

Салоҳ «Ливерпуль» сафида жами 425 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 251 та гол урди ва шерикларига 119 та голли узатмани амалга оширди. Нуфузли Transfermarkt портали Салоҳни 30 миллион еврога баҳоламоқда. Июнь ойида Муҳаммад ўзининг 34 ёшини нишонлайди.

Киритилди: 23:49 05.02.2026. Ўқилди: 209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!