Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Салимбойвачча" жиноий гуруҳни молиялаштиргани учун қидирувга берилди

"Салимбойвачча" жиноий гуруҳни молиялаштиргани учун қидирувга берилди

Салим Абдувалиев интерпол томонидан халқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, "Сводка" нашри 6 август куни хабар қилди.

Манбага кўра, "Салимбойвачча" жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (ювиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган тергов доирасида тугатилган қирғизистонлик қонун ўғриси Камча Асанбекнинг уюшган жиноий гуруҳи фаолиятини молиялаштирган. Разведка хизматлари маълумотларига кўра, Кўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳи криминал авторитет Салим Абдувалиевнинг «Биродарлар доираси» халқаро жиноий гуруҳи таркибига киради.

«Салимбойвачча» 2024 йилда Ўзбекистонда ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаганликда айбланиб, судланган.

Тергов маълумотларига кўра, Абдувалиев гиёҳванд моддаларни Европа давлатларига олиб ўтиш бўйича ноқонуний каналлар ташкил этиш туфайли МДҲ давлатларида бевосита таъсирга эга бўлиб, Кўлбоевга алоқа ўрнатган ва тизимли равишда моддий ёрдам кўрсатган, унинг жиноий гуруҳ раҳбари бўлишига ёрдам берган ва ҳисса қўшган.

«Қўлбоев ва Абдувалиев ўртасида яқин муносабатлар бўлган, бунга Қўлбоевнинг Абдувалиев томонидан Ўзбекистондаги байрам ва бошқа тадбирларга бир неча бор ташриф буюргани ҳақида олинган маълумотлар гувоҳлик беради», — дейилади хабарда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Абдувалиев «Қирғизистон ва МДҲ давлатларида таъсир доирасини кенгайтиришдек ғаразли мақсадларини кўзлаб, маълум даражада эриша олган, Кўлбоев ва унинг гуруҳини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ва тизимли равишда молиялаштирган».

Бишкекнинг Октябрь туман суди Абдувалиевни сиртдан ҳибсга олиб, қидирувга берган.

Киритилди: 15:09 06.08.2024. Ўқилди: 3942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!