Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Салимбойга атаб қўшиқ айтган хонанда вафот этди

Салимбойга атаб қўшиқ айтган хонанда вафот этди

Жорий йилнинг 4 август куни собиқ иттифоқ мамлакатларида таниқли бўлган россиялик қўшиқчи ва бастакор Вилли Токарев 84 ёшида вафот этди. 

Токарев умри охирида онгологик хасталик билан оғригани айтилмоқда. 

Вилли Токарев Россия Федерация таркибидаги ҳозирги Адигея Республикасида 1934 йилнинг 11 ноябрида туғилган. 1945 йилда у Доғистонга кўчиб ўтган. 

У 1974 йил – 40 ёшида чўнтагида бор-йўғи 5 доллар билан АҚШга кўчиб ўтган ва фаолиятини океан ортида давом эттирган. 

1990 йилда Россияга қайтган Токарев Москва марказида шахсий овоз ёзиш студиясини очган. 

Шансон жанрида ижод қилган хонанда 1979 йилдан 2014 йилга қадар жами 50 та мусиқий альбомини чиқарган. 9 та фильмда роль ижро этган. 

Вилли Токарев собиқ иттифоқ мамлакатларидаги кўплаб авторитетларларга бағишлаб, уларни мадҳ этувчи қўшиқлар куйлаган. Шунингдек, у бундан бир неча йил аввал ўзбекистонлик таниқли спорт ҳомийси, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиевга ҳам атаб қўшиқ куйлаганди, дейди "qalampir.uz".

Киритилди: 06:00 07.08.2019. Ўқилди: 4986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!