Яқинда самолёт ҳалокатига учрагани айтилган футболчи Эмилиано Саланинг собиқ севгилиси Беренис Шкаир мазкур воқеага кутилмаган муносабат билдирди.
Футболдаги мафияларни текширинг, чунки мен бу фалокат бахтсиз тасодиф эканлигига ишонмайман. Мен эрталаб туриб, буларнинг бари ёлғон эканлигини эшитишни жуда истардим. Илтимос, яхшилаб текширув олиб боринг, бу шунчаки фалокат эмас. Ноқулай об-ҳаво туфайли қидирув ишлари тўхтаб қолганини айтишди. Улар кўп вақт йўқотишяпти. Ёрдамсиз машаққатлар ичида қолиш даҳшат , -деб ёзди аргентиналик модель Сўнг Сала билан бирга тушган селфисини саҳифасига жойлади.