Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари билан учрашди

Саида Мирзиёева Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Брюсселга ташриф давомида Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Ёзеф Сикела билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

«Ўзаро муносабатлар бугунги кунда сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Мулоқот давомида аниқ лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳамкорлик йўлида, шу жумладан Марказий Осиё миқёсида очилаётган янги имкониятларни тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди. Биз ЙИ билан шерикликни янада кенгайтиришга содиқлигимизни тасдиқладик», дейди Саида Мирзиёева.
Киритилди: 12:44 11.10.2025. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!