Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Россияга ташриф доирасида Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси Владимир Мединский билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг муҳим йўналишларидан бири бўлган маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, маданият, таълим ва тарихий меросни сақлаш соҳаларидаги қўшма ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
“Янги Қуддус“ музейида ўзбек санъати кўргазмасининг очилиши ва Ўзбекистонда Россия маданияти кунларининг ўтказилиши халқларимиз ўртасидаги юқори даражадаги ишонч ва ўзаро қизиқишнинг ёрқин намунасидир, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.