Саида Мирзиёева Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан учрашди.
Учрашувда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувларнинг амалдаги ижроси муҳокама қилинди. Савдо, иқтисодиёт, энергетика ва IT соҳаларидаги қўшма лойиҳалар эътибор марказида бўлди. Президентлар Администрациялари ўртасида таълим, бандлик ва ёшлар сиёсати каби йўналишларда алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди.