Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Қирғизистон Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Қирғизистон Президенти билан учрашди

Учрашувда икки халқни ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тараққиёт ва фаровонликка интилиш бирлаштираётгани алоҳида таъкидланди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.

“Учрашувда халқларимизни ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тараққиёт ва фаровонликка интилиш бирлаштираётгани алоҳида таъкидланди. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан энг яқин қўшни ва стратегик ҳамкор сифатида муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади.

Чегара масалалари бўйича муваффақиятли келишувлар, миллий ИД ҳужжатларини ўзаро тан олиш, қўшма корхоналар ҳамда Қамбарота ГEС-1 ва Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли каби йирик умумий лойиҳалар бунинг яққол тасдиғидир.

Учрашувда мамлакатларимизда ўтказилаётган «Заковат» интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилди. Бу лойиҳа ёшларимиз ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган жуда самарали ташаббус сифатида қайд этилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистонни асрлар давомида шаклланган қардошлик ва қўшничилик ришталари бирлаштириб туради. Биз уларни қадрлаймиз ва келгусида янада мустаҳкамлаймиз”, деб ёзди Мирзиёева ўз саҳифасида.

Киритилди: 18:13 20.08.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!