Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева: “Қашқадарё учун энг долзарб масалалардан бири — сув таъминоти”

Саида Мирзиёева: “Қашқадарё учун энг долзарб масалалардан бири — сув таъминоти”

Президент Администрацияси раҳбари Қашқадарё вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.Асосий эътибор сув таъминоти масаласига қаратилди.

Қарши шаҳридаги “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва ободонлаштириш ишлари бошланди. Бу орқали 1,4 минг гектар томорқа ерлари барқарор сув билан таъминланади. Шунингдек, канал бўйидаги тўртта маҳаллада яшовчи 25 минг аҳоли учун дам олиш ва сайр масканлари барпо этилади.

“Муҳими, бу ишлар натижасини одамлар кундалик ҳаётида ҳис қилиши керак”, — деди Саида Мирзиёева.
Киритилди: 15:44 04.11.2026. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!