Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Саакашвилининг соғлиги “қониқарли” деб топилиб, яна қамоққа жўнатилди

Саакашвилининг соғлиги “қониқарли” деб топилиб, яна қамоққа жўнатилди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисидаги “Вивамеди” клиникасидан чиқарилиб, яна Рустави шаҳридаги 12-сонли қамоқхонага жўнатилди. Пенитенциар хизматга кўра, унинг соғлиги ҳозир яхши ҳолатда ва у даволанишни давом эттиришга муҳтож эмас.

Саакашвили 2021 йил сентябр ойида махфий равишда Грузияга қайтиб келган ва ортидан ҳибсга олинган эди. У қамоқда бир неча марта очлик эълон қилган. 2022 йил май ойида соғлиги ёмонлашгани сабабли Тбилисидаги клиникага ўтказилганди.

Ҳозирда сиёсатчи бир неча жиноят ишлари бўйича тайинланган жазони ўтамоқда. Суд қарорларига кўра, у умумий ҳисобда 12 йил 6 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Киритилди: 14:09 13.11.2025. Ўқилди: 665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!