Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланмоқда

Рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланмоқда

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан қуйидагилар тасдиқланмоқда:

Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2024 йилдаги «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-727-сон қарори қабул қилинди.

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан:

  • қуйидагилар тасдиқланмоқда:
  • карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномаси, фитосанитария сертификати ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини тажриба сифатида қўллаш учун рухсатнома паспортлари;
  • давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспорти;
  • маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг паспорти;
  • қуйидагилар белгиланмоқда:
  • карантин рухсатномаси ва фитосанитария сертификатини олиш учун аризаларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда расмийлаштириш тартиби;
  • рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни рад этиш тўғрисидаги хабарни электрон шаклда бериш тартиби.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.11.2024 йилдан кучга кирди.

Киритилди: 11:03 13.11.2024. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!