Рустам Қосимжонов шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Қосимжонов халқаро гроссмейстер, 2004 йилги ФИДE Жаҳон чемпиони бўлган.
У ўзбек шахматининг фахрли вакили, чуқур билим ва катта халқаро тажрибага эга мутахассис. Шунингдек, дунёнинг энг кучли гроссмейстерларидан бири сифатида танилган ва халқаро даражадаги спортчилар билан мураббий сифатида ҳам фаол ишлаган.
Эндиликда Рустам Қосимжонов миллий терма жамоада мураббий сифатида:
- халқаро майдондаги барқарор натижаларни мустаҳкамлаш;
- ёшлар учун замонавий тайёргарлик тизимини йўлга қўйиш;
- жамоани йирик мусобақаларга сифатли тайёрлаш масалаларида фаол иш олиб боради.
Унинг раҳбарлигида терма жамоа янада юксалиб, юқори натижаларга эришади деб умид қиламиз.