Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларининг Покровский йўналишида асирга олинган олти нафар аскарини отиб ташлади, дея хабар бермоқда Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 23-октабр куни Селидово шаҳрига ҳужум чоғида рус ҳарбийлари уч нафар украиналик аскарни асирга олган. Бироз вақт ўтгач, улар қуролсиз ҳарбий асирларни отиб ташлаган.
10-октабр куни Россия қўшинлари Курск вилоятида 9 нафар украиналик аскарни отиб ташлагани ҳақида хабар берилган эди.