Бугун 4 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Руслар "жодугарлар тўдаси"ни масхара қилмоқда

Руслар "жодугарлар тўдаси"ни масхара қилмоқда

Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Х ижтимоий тармоғида Лондон саммитини "уятли манзара" деб атади.

Ҳозирда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлайдиган Медведев бу йиғинни "Киевдаги нацист ҳеч кимсаларга содиқлик қасамини ичиш учун йиғилган жодугарлар тўдаси" деб таърифлади.

Россия парламентининг аъзоси Константин Косачев Лондондаги Украина музокараларининг натижасини "Буюк Британия ва яқингача АҚШ томонидан ўн йил давомида Украинани Россияга қарши гиж-гижлаш сиёсатининг муваффақиятсизлигини ғалаба сифатида кўрсатишга бўлган ночор уриниш" деб масхаралади.

"Европанинг ҳеч қандай режаси йўқ," дея Телеграмда ёзди Россия парламентининг юқори палатаси ташқи ишлар қўмитаси раиси Косачев.

"Агар Украина бирор нарсага умид қилиши керак бўлса, у фақат Россия-Америка муносабатларидаги ривожланиш (агар шундай бўлса) бўлиши мумкин," дея қўшиб қўйди у.

Киритилди: 20:12 03.03.2025. Ўқилди: 1529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!