Украина президентини Трамп ҳам, Маск ҳам, бошқа ҳеч ким ҳам танлай олмайди. Мамлакат раҳбарини фақат Украина халқи танлаши мумкин - Зеленский,
«Агар мени лавозимдан четлатишса, янги президент — эркакми ёки аёлми — мамлакатимизни ҳимоя қилишига ишонаман. Чунки бу бизнинг уйимиз», — деди Зеленский.
Журналист Пирс Морган Украина АҚШ ёрдамисиз ғалаба қозона оладими, деб сўраганида, Зеленский шундай жавоб берди:
«Биз ҳеч қандай ҳолатда мустақиллигимизни йўқотишга йўл қўймаймиз. Айрим нуфузли инсонлар мени алмаштиришни хоҳлашади. Чунки мен Украина ҳудудини ҳеч қачон Россия ҳудуди деб тан олмайман» — деб жавоб берди Зеленский.
Шунингдек, Зеленский Ҳўрмуз бўғози атрофидаги воқеаларга ҳам тўхталиб ўтди.
"Нархлар ошганининг ҳақиқий сабаби — Ҳўрмуз бўғози. Бутун дунё буни 100 фоиз аниқ тушуниб турибди" — деди Зеленский.