Яна бир А-50 эрта огоҳлантириш ва назорат самолёти (AEW&C) Азов денгизи қирғоқлари яқинида уриб туширилди.
Қуруқликдан олинган тасвирлардан маълум бўлишича, самолёт зенит-ракета тизими билан нишонга олинган.
Экипаж ҳужумга чап бериш учун иссиқлик қопқонларидан фойдаланган.
Биринчи босқичда (00:52) бу иш берди. Ракета самолёт эмас, иссиқлик қопқонига келиб урилди. Аммо иккинчи ракета ўз ишини бажариб, (01:02) самолёт билан тўқнашди.
Одатда А-50 учоғида 5 кишилик учувчи экипажи, яна 10 кишилик миссия экипажи бўлади. Уларнинг ҳеч бири омон қолмаган
Украина томони аллақачон ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.